1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer>

Мазали салат

Мазали салат

Сайтимизда анчадан буён салат рецептиёзилмаган эди, бугун сиз азизларга янги бир салат рецептини тақдим этиш онлари ҳам етиб келди. Бу салатни тайёрлаш учун катта меҳнат ва узоқ вақт сарф қилинмайди ва жудаям иштаҳа очар салатлардан хисобланади.

Read More »

Бодомли шоколад

Бодомли шоколад

Бозор расталаридан шоколад учун махсус қолипларни харид қилганимда вақт топиб албатта уй шароитида шоколад тайёрлашни ният қилган эдим, хаттоки интернет саҳифаларидан уй шароитида қандай шоколад тайёрлаш мумкинлигини ҳам топиб қўйган эдим. Аммо кундалик ишлардан ортиб шоколад тайёрлашга фурсат бўлмагани боис тайёр шоколад плитасидан фойдаланишга тўғри келди.

Read More »

Ток оши

Ток оши

Олдинлари ток ошини фақатгина баҳор фаслида, ток узум эндигина барг чиқарганда тайёрланарди. Хозир эса ток ошини нафақат бахорда балки йилнинги истаган мавсумида тайёрлаш имконияти мавжуд, хаттоки қахратон қишнинг чилласида ҳам. Чунки хозирда қўллари дард кўрмагур пазанда момо ва оналаримиз, опа ва сингилларимиз баҳор ойида ток узумнинг ёш баргларини бонкаларга тузлаб олиб қўйишмоқда. Шу боис гарчи ташқарида ҳали қиш нафаси хукумронлик қилаётган бўлсада, баҳорни қумсаб ток оши қилишга киришамиз.

Read More »

Рангли манти

Рангли манти

Кўпгина пазандаликка оид интернет саҳифаларида ва хаттоки баъзи Оврупадаги овқат расталарида ҳам рангли чучвараларни кўрган эдим. Ҳақиқатдан ҳам антиқа бир кўринишдаги чучваралар эди, айниқса қайсарлик қилиб таом ейишдан бош тортадиган баъзи ёш болаларни қизиқтириш учун жуда ҳам қўл келади.  Ғояни шу чучваралардан олган ҳолда олдинлари бир неча маротаба рангли мантилар ҳам тайёрлаб қўрган эдим.

Read More »

Чўп сомса

Чўп сомса

Тиним билмас сомсапазларимиз хозирги кунда сомсанинг ноанъанавий, янги бир турда тайёрлаш усулини жорий қилишибти. Бу турдаги сомсани хозирча фақатгина Тошкент сомсахоналарида учратиш мумкин. Аммо яқин кунларда бундай усулда тайёрланган сомсани юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам учратиш эҳтимоли йўқ эмас. Янгича тайёрлаш усули манга жуда ёққани боис, бугун ўзим ҳам тайёрлаб кўрдим ва сизлар билан ҳам бўлишишни истадим.

Read More »

  • Мазали салат

    Мазали салат

  • Бодомли шоколад

    Бодомли шоколад

  • Ток оши

    Ток оши

  • Рангли манти

    Рангли манти

  • Чўп сомса

    Чўп сомса

Previous
Кейинги

«Паловнома» Ҳайрия Танлови

Муаллиф: 14.05.2012

«Паловнома» Ҳайрия Танлови

2012 йил 29 май куни Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси Бўстонлиқ туманидаги «Хон балиқ» балиқчилик хўжалигида Халқаро болалар кунига бағишланган ёш ошпазларнинг ҳайрия «Паловнома» акция танловини ўтқазади. Ҳайрия танлови Чирчиқ шаҳридаги «14-Меҳрибонлик » болалар уйи тарбияланувчилари учун ўтқазади.


Кореяда 35- кулинар конгресси бўлиб ўтди

Муаллиф: 11.05.2012

 Кореяда 35- кулинар конгресси бўлиб ўтди

Жанубий Кореянинг Дейжун шаҳрида 2012 йил 1-5 май кунлари Бутунжахон Бош – ошпазлар ҳамжамиятининг навбатдаги 35 – Когресси бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда 63 давлатдан вакиллар қатнашдилар, шу жумладан Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси раиси Акбар Ҳамдамович Умаров ҳам WACS томонидан тан олинган Ўзбекистондан сайловчи овоз эгаси сифатида иштирок этди.


"Ўзбегим нонлари" танлови

Муаллиф: 02.05.2012

"Ўзбегим нонлари" танлови 

 Агар сиз Ўзбекистонда бўлган бўлсангиз, ўзбек нонидан албатта татиб кўргансиз. Унинг такрорланмас мазаси ва хушбўй ҳиди узоқ вақт сизга ҳамроҳ бўлган бўлса, ажаб эмас. Ўзбек нони ўзининг доира шакли ва нурли сариқ рангидан келиб чиқиб қуёшга ўхшатилади.


Миллий Пазандалик саёҳати

Муаллиф: 02.05.2012

 Бўлиб ўтган саммитда чет этллик меҳмонлар билан бирга, бизнинг ҳам устозларимиз бир қанча мавзуларда нутқ сўзлашишди. Ёш ошпазлар номидан каминанинг ҳам чиқиши таклиф этилган эди. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам Ўзбекистон бўйлаб миллий пазандалик саёҳатини уюштириш таклифи билан чиқдик. 


Биринчи Халқаро ошпазлар саммити

Муаллиф: 22.04.2012

Биринчи Халқаро ошпазлар саммити

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ўзининг биричи Халқаро саммитини жорий йилнинг 27- апрель куни, пойтахтимиздаги ИнтерКонтинентал меҳмохонасининг “Биллур” залида ўтқазишни режалаштирган. Саммитнинг ассоий мақсади, Республикамизда умумий овқатланиш соҳасини ривожлатириш ва малакали мутаҳассислар тайёрлаш, уюшманинг ҳалқаро майдонда қилган ишлари ва режалаштираётган вазифалари муҳокама қилинади.


1 дан 6 сахифа

Асосий бўлим

Бошқа бўлимлар

Биз хакимизда

Сўровнома

Ким қайси бўлимга қизиқади?

 

 

 

 

 

 

  Жами

Cайтимизда

Хозир 8 меҳмонлар онлайн

Кириш



Кўчирмоқчимисиз?

Ҳурматли ўқувчилар, эътибор қилган бўлсангиз сайтимиздаги маълумотларни кўчириш имконияти яна қайта йўлга қўйилди. Аслида олдин ҳам кўчиришни тақиқламоқчи эмас эдик, аммо ўзбек тилида чоп этилаётган кўпгина, хаттоки номлари чиққан ойнома ва рўзномалар на бир огоҳлантиришсиз ва на бир рухсатсиз олиб чоп этишаётган эди. Батафсил

Lag'mon

Фойдали маълумотлар

Қулупнай киши имунитетини оширади, грипп ва қандли диабетларни даволашда самарали фойда беради. Кунига 4-5 қошиқ қулупнай сувини ичса, ошқазон ва буйрак тошларни туширишда ёрдам беради.

Тарвузни юрак ва буйрак билан боғланган шишларда истеъмол қилиш тавсия этилади. Жигар хасталикларида тарвуз шарбати организмдан суюқлик чиқаришда фойда беради.

Шафтоли камқонлар учун, ошқазон-ичакни тозалашда ва овқат хазм қилишда жуда ҳам фойдалидир.

Сўнгги comments